Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚУВА ТУМАНИДАГИ ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИНО-ИНШООТЛАР КАПИТАЛ ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛДИ
2024-08-21 20:11:45 1437
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида Шарқий ҳарбий округнинг Қува туманида жойлашган ҳарбий қисмида капитал таъмирдан чиқарилган бино-иншоотларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотлар ҳарбий соҳада ўз ижобий натижасини кўрсатаётгани, ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилиб, жойларда давлат ҳокимияти органлари ҳам мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб келаётгани тадбир давомида алоҳида қайд этилди.
Ҳарбий қисмда “Vodiy yuksalish omad ta'mir” қурилиш компанияси томонидан 5,4 млрд. сўмлик лойиҳа асосида ўқув биноси, штаб ва ётоқхона билан бирга ошхона, спорт мажмуаси, очиқ ўйингоҳда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди, қисм ҳудуди ободонлаштирилди. Ҳарбийлар учун қулай шароитлар яратилди.
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов вилоят раҳбарига ҳарбий қисмда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram