![](https://ferghana.uz/uploads/sdfsdfsdfsdfsdfsdafsfdasdf.jpg)
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
![](https://ferghana.uz/images/img/flag-gerb.gif)
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ КЎПАЙМОҚДА
![](https://ferghana.uz/uploads/bot/61e2e61e70de4c9da6e6a.jpg)
2024-08-22 21:25:08 1767
Тошлоқ туманидаги Қамчипуруш маҳалласида жойлашган хусусий мактабнинг таърифи жуда машҳур. Дастлаб ўқув маркази сифатида фаолият кўрсатган бўлиб, бугунги кунда “Абу Райҳон Беруний авлодлари” мактабига асос солинди. Вилоят раҳбари мазкур мактабда бўлиб, фаолияти билан танишди. Бу ерда ўқиш истагида бўлган ёшлар билан суҳбатлашди.
Мактаб директори, “Шуҳрат” медали соҳиби Камолиддин Розиқов вилоят раҳбарига бу ерда амалга оширилган лойиҳа ҳақида маълумот берди. 10 млрд. сўм маблағ эвазига 600 ўринли янги мактаб барпо этилиб, барча шароитлар яратилди. Қирқдан зиёд педагоглар фаолият кўрсатмоқда. Ўқув марказида ўқиган ўқувчиларнинг 95 фоизи бу йил олий ўқув юрти талабаси бўлди. Бу ерда 600 ўринли ётоқхона, кутубхона, ошхона ва маърузалар зали қурилиши давом этмоқда. Эътиборли жиҳати, бу мактабда нафақат, вилоятимиз, балки қўшни вилоятлардан ҳам ўқувчилар бор.
Вилоят ҳокими мактабнинг синф хоналарини кўздан кечирди. Таълим сифатини ошириш, ўқувчилар учун янада қулайликлар яратиш борасида ўз таклифларини берди.
![](https://telegra.ph/file/61e2e61e70de4c9da6e6a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9d3230db47183b4147b53.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f8c2af787de7742ec4cb0.jpg)
![](https://telegra.ph/file/05093039a979e14d018c1.jpg)
![](https://telegra.ph/file/4d81cee047da2a9229273.jpg)
![](https://telegra.ph/file/74f9241e6594246b8ecfe.jpg)
![](https://telegra.ph/file/116103bd2586c4eff6dd2.jpg)
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram