Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2024-08-22 22:45:30 1593
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Қувасой шаҳрида бўлиб, истиқболли лойиҳалар билан танишди.
Дастлаб Пакана МФЙ ҳудудида ташкил этилган "Бунёдкор" ёшлар ва тадбиркорлик саноат зонасидаги лойиҳаларнинг бориши билан танишилди.
"Crown ceramic" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ташкил этилаётган керамогранит плита ишлаб чиқариш корхонасида ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилмоқда. Лойиҳага 40 млн. доллар сармоя киритилаётган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 7,5 млн. метр квадратга, йиллик экспорт ҳажмини эса 10 млн. долларга етказиш кўзда тутилган. 2025 йил 1-чорагида ишга тушиши режалаштирилган ушбу корхонада 400 та янги иш ўрни яратилади.
Саноат зонасидаги 45 сотих ер майдонида хитойлик мутахассислар кўмагида полителин қоп ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилди. "Party-city" МЧЖ томонидан Хитойдан 300 минг долларлик технологиялар олиб келинди. Корхонада 30 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Вилоят раҳбари унинг фаолиятини кўздан кечирди.
Бу ердаги паст қувватда ишлаётган "Фарғона мукаммал сервис" МЧЖнинг бино-иншоотларига тожикистонлик инвесторлар сармоя киритиб, мевани қайта ишлаш ва қадоқлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Global dolina” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. 1,5 гектар майдонда режалаштирилаётган лойиҳа учун 2,5 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинмоқда.
Жорий йил якунига қадар 1200 аҳоли томорқасида етиштирилган 4,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари сотиб олиниб, 4 мингдан зиёд аҳолининг даромади ошиши кўзда тутилган. Ушбу корхона шу йилнинг IV чорагида ишга туширилиб, йиллик қуввати 4,5 минг тонна мева маҳсулотлари қабул қилинади ва 65 та янги иш ўрни яратилади. Маҳсулотлар асосан экспорт қилинади.
“АПК Ўзбегим” агрофирмасининг мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси шаҳардаги йирик мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлиб, бир неча йил олдин молиявий масалалар туфайли фаолиятини тўхтатган эди. Ҳозирда янги лойиҳа асосида инфратузилма-коммуникация масалалари ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тонна бўлиб, йил якунига қадар 15 минг тонна олма аҳолидан сотиб олиниши режалаштирилган. Корхона томонидан мавсумда кунига 200 тонна маҳсулотни кооперация асосида аҳолидан олиш ва уларни иш билан бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Кооперация асосида 2400 та хонадонларни жалб қилиш кўзда тутилган.
Корхонада сок ва сок концентрантлари ишлаб чиқарилади ва қадоқланган мева-сабзавотлар йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 15 минг тонна ва 1 млн. дона маҳсулот жами 650 минг долларлик экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда. Маҳсулотлар асосан Қозоғистон, Россия, Белоруссия ва Европа давлатларига етказилади. Вилоят раҳбари бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, лойиҳани ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram