Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-08-24 11:05:27    1061

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизнинг барча маҳаллаларида "Маҳалла обод - юрт обод" шиори остида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринкилик ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрамини барча жойларда кўтаринкиликда кутиб олишга тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур ҳашарнинг ўтказилиши ҳам ҳудудларни ободлигига хизмат қилади. Эрта тонгдан ҳар бир маҳаллада, меҳнат жамоаларида ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Шу билан биргаликда саховат тадбирлари ташкил этиляпти, янги объектлар ишга туширилмоқда. Икки кун давомида вилоятимизда ҳам бу тадбирлар фаоллик билан ўтказилади.

Вилоят ҳокимлиги ходимлари ҳам бугун бу жараёнда иштирок этиб, ободонлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram