Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ТУРКИЯНИНГ БИР ҚАТОР ЙИРИК КОМПАНИЯ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-08-24 12:38:17 1153
Мулоқотда ўзаро икки томонлама манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида фикр алмашилди.
Дунёнинг қатор давлатларида ўзининг замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан иштирок этган Туркиянинг Sigma Mühendislik Şirketi таъсисчиси Абузер Сари Фарғона шаҳрини замонавий ландшафт асосида қайта қуриш ва янги шаҳарлар барпо этишда ўзининг лойиҳалари билан иштирок этиш таклифини билдирди. Бу йўналишда, компания томонидан республикамизнинг Термиз ва Қарши шаҳарларини қиёфасини замон талаби даражасига келтириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалари муваффақиятли қарши олинганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, “Arta Tekstil” корхонаси директори Угур Ток Ўзбекистонда, жумладан, Фарғонада етиштирилаётган юқори сифатли пахтадан тайёрланаётган ип калаваларга жаҳонда эҳтиёж ортаётганлигига ва “Ўзбек” бренди остида ушбу маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқишда ҳамкорлик лойиҳаларини ҳамда бугунги кунда жаҳонда талаб ортиб бораётган сунъий толалар ишлаб чиқаришни Фарғонага олиб кириш таклифини ҳам билдирди.
Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тиббий ва кўмир маҳсулотлари экспорти бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Мулоқот сўнггида кўриб чиқилган масалалар юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram