Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОН ШАҲРИДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2024-08-24 21:43:53 927
Марғилон шаҳридаги “Олтин водий” МЧЖнинг сифатли металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб ўтган бу галги учрашувда ҳам тадбиркорлар “Янги Ўзбекистон” массиви ва шаҳар ҳудудидаги саноат зоналарига жойлаштирмоқчи бўлган қатор янги лойиҳалари тақдимоти билан таништирдилар.
Тадбиркор Ҳотамжон Бўрибоев халқаро транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланади, Европа, МДҲ давлатларига саноат маҳсулотларини ташийди. 10 та иш ўрни яратган. Вилоят раҳбари билан мулоқотда массивдан жой ажратилса, логистика маркази қуриш таклифини билдирди. Ушбу марказ ишга тушса 20 та иш ўрни яратишини маълум қилди. Ушбу таклиф кўриб чиқилиб, кўмак бериладиган бўлди.
Марғилон шаҳридаги “Анор” кафеси оилавий корхонаси таъсисчиси Умиджон Шодиев эса ушбу массивда лойиҳа қиймати 5 млрд. сўм бўлган замонавий хизмат кўрсатиш мажмуасини қуриш ниятида эканлигини айтди. Лойиҳа қўллаб-қувватланса 150 га яқин иш ўрни яратаман - дейди тадбиркор. Ушбу таклиф ҳам маъқулланиб, биргаликда ишланадиган бўлди.
Шу куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов 40 га яқин тадбиркорларнинг барча таклиф ва масалаларини тинглади. Таклифлар бўйича ишлаш ҳамда мурожаатларга ечим белгилаш юзасидан масъуллар бириктирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram