Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ХИТОЙНИНГ “XIAMEN MAOXING GROUP CO., LTD” КОМПАНИЯСИ БОШҚАРУВ РАИСИ ЧЕН МАИКЮН БОШЧИЛИГИДАГИ КОМПАНИЯ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2024-08-27 17:30:39    798

PDF юклаш
Чоп этиш


Унда қурилиш, тиббиёт, таълим ва энергетика йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Самимий қабул учун миннатдорчилик билдирган “Xiamen Maoxing Group Co., Ltd” компанияси бошқарув раиси Чен Маикюн, вилоятимизда қурилиш, тиббиёт, таълим, энергетика йўналишларида инвестиция киритиш ҳисобига ушбу йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Инвесторлар вилоятда амалга оширилаётган шаҳарсозлик ишлари билан яқиндан танишиб, аҳоли учун шинам ва қулай кўп қаватли уйлар қуриш, саноат, ишлаб чиқариш соҳасида ҳам қурилишлар олиб боришни режалаштираётганликларини қайд этдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой компанияси вакилларини бугун улкан қурилиш майдонига айланган Фарғонадаги Экошаҳар ва Марғилон шаҳрида қурилиш ишлари бошланган "Янги Ўзбекистон" шаҳарчаси лойиҳаларида иштирок этиш таклифини билдирди.

Шунингдек, “Xiamen Maoxing Group Co., Ltd” компанияси томонидан Фарғонада онкология касалликларнини даволаш марказини ташкил этиш, марказ учун зарур бўлган техникаларни Хитойдан олиб келиш, маҳаллий шифокорлар малакасини ошириш, аҳоли хонадонлари учун қулай қуёш панеллари ишлаб чиқариш, Фарғонада тил марказлари фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими билдирилган ҳар бир таклиф вилоят учун жуда муҳим эканлигини қайд этиб, бу борада барча зарурий кўмак берилишини таъкидлади.

Учрашувда муҳокама қилинган масалалар бўйича икки томон масъул мутахассислари биргаликда ишлаши бўйича келишиб олинди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram