Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЯНГИ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-08-28 21:10:20 731
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Фарғона туманидаги янги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди, ташаббускор тадбиркорлар билан лойиҳаларни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш масаласида мулоқот ўтказди.
Новкат МФЙ ҳудудида “Adiz Afruz Sanoat” МЧЖ томонидан “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” Дастури доирасида Афзал Абдусаломов ташаббуси билан 2023 йилда янги лойиҳа устида иш бошланди.
Корхона қурилиши учун 7 млрд. сўм сармоя йўналтирилди. Технологиялар Хитойдан келтирилиб, ҳозирда тест режимида ишга туширилмоқда. Ушбу корхонада Дамас ва Лабо автомобиллари учун 12 хил турдаги бошқарув трослари ишлаб чиқарилади. Ноябрь ойида тўла қувватда ишга туширилиши режалаштирилган корхонада 90 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Вилоят раҳбарига ишлаб чиқариш жараёнлари, корхона фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Толибжон Абдураҳимов ташаббуси билан 40 сотих майдонда 200 минг доллар сармоя киритилиши ҳисобига қуруқ меваларни ювиш, қурутиш ва қадоқлашга ихтисослашган янги корхона ишга туширилмоқда. Маҳсулотлар ички бозорга шунингдек, асосан Туркия давлатига экспорт қилиниши кўзда тутилган. Тадбиркор вилоят ҳокимини амалга оширилаётган ишлар билан таништириб, келгуси режалари хусусида ҳам маълумот берди.
Янги аср МФЙ ҳудудида эса базальт тола ва сендвич панел ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти кўздан кечирилди.
2023 йилда ишга туширилган корхонада базальт асосидаги иссиқлик ушловчи материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, ишлаб чиқарилган базальт толасидан фойдаланган ҳолда сендвич панеллар ҳам тайёрланади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозор билан бирга, хорижга ҳам экспорт қилинади. Корхонада 60 та янги иш ўрни яратилган.
Ҳозирда корхонада иситиш мосламасини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб корхона фаолияти вақтинча тўхтатилган, келгуси ойдан ушбу таъмирлаш ишлари якунланиб, тўла қувватда ишлаш имконияти яратилади.
Базальт толаси қурилиш саноати корхоналари, кимё, нефть-газ ва электр энергияси соҳаларида кенг қўлланади. Янги уй-жой қурилишида иссиқлик ушловчи материалларнинг қўлланиши энергия йўқотилишини 50 фоизга камайтиришга ёрдам беради.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram