
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
109 ЁШЛИ ШАҲРИ МОМОГА ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТОПШИРИЛДИ

2024-08-30 14:19:31 1203
Президентимиз фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги арафасида юз ёшдан ошган бир гуруҳ нуронийлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Улар орасида вилоятимиздан Олтиариқ туманилик Шаҳри момо Тешабоева ҳам бор.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Зилха маҳалласида яшовчи 109 ёшли Шаҳри момо хонадонида бўлди.
Шаҳри момо 1915 йилда Зилха қишлоғида туғилган. Онахон турмуш ўртоғи Деҳқонбой ота Тешабоев билан 3 ўғил, 3 қизни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун 27 нафар невара, 50 нафардан ошиқ чевара ардоғида умргузаронлик қилаётган Шаҳри момо ҳаётидан мамнун.
Вилоят ҳокими онахонга давлатимиз раҳбари номидан "Шуҳрат" медали ва байрам туҳфаларини яқинлари даврасида топширди.
Дориламон кунлар шукронаси, тинчлик-осойишталик неъмати ҳақида суҳбатлашилди. Онахон дуога қўл очиб, тинчлигимизга кўз тегмасин, халқимизнинг боши омон бўлсин, эзгу ишлар бошида турган Президентимизга куч-қувват берсин, - дея дуо қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг