Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ЭКОШАҲАРДАГИ ЯНГИ УЙЛАРДА НИШОНЛАНМОҚДА
2024-08-31 08:16:58 804
Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги байрами арафасида Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Фарғонадаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бунёд этилган 7 қаватли уйлардан хонадонлар топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров янги уйлар ҳарбий хизматчилар учун байрамга муносиб туҳфа бўлганлигини таъкидлади. Президентимизнинг ташаббуси билан барпо этилган Экошаҳар улкан бунёдкорлик намунаси бўлганлигини, бу ерда яшашнинг гашти бошқача эканлигига эътибор қаратди. Янги уй эгаларига эзгу тилаклар билдирилди.
Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг 30 нафар ҳарбий хизматчиларига янги хонадонлар калитлари тантанали топширилди. Янги хонадонга кўчиб кираётган оилалар вакиллари сўз олиб, ҳарбийларга эътибор ва рағбат учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тадбир иштирокчилари хонадонларда бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди ва янги уйлар соҳиблари билан мулоқотда бўлди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram