Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИГА МУНОСИБ РАҒБАТ
2024-08-31 08:35:16 751
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллаган, ушбу соҳа ривожида ўзининг фидокорона меҳнатлари орқали муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида 9 нафар фарғоналиклар ҳам бор.
Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида мазкур кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, мазкур йўналишда вилоятимиздаги ишлар хусусида сўз юритиб, бу борада жонкуяр фидойи зиёлиларимизнинг ҳиссалари беқиёс эканини таъкидлади.
Тадбирда маънавият ва маърифат, таълим, давлат фуқаролик хизмати соҳасининг бир гуруҳ жонкуярларига “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.
Тақдирланганлар бундай эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram