Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҲУДУДЛАРДА
2024-09-05 15:38:04 561
Ўзбекистон тумани “Кичик Оқмачит” маҳалласидаги “Хакимжон Содиқжон” оилавий корхонасида дон ва дуккакли дон экинларини тозалаб, сараловчи ускуна ва дастгоҳлар маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилмоқда.
Тажрибали ҳунарманд уста Абдусалим Эркабоев кўп йилдан буён шу касб билан шуғулланиб келади, кейинчалик 2 нафар фарзандини ҳам ёнига олади ва фаолиятини янада ривожлантириб, оилавий корхонага асос солади. Корхона цехида мош, ловия, буғдой ва шоли каби қатор дон ва дуккакли дон экинларини тозаловчи ҳамда сараловчи сифатли ускуналар ишлаб чиқарилиши билан биргаликда уларни таъмирлаш хизмати ҳам йўлга қўйилган.
Оилавий корхонада “устоз-шогирд” анъаналари асосида ўн нафарга яқин ёшларга ҳам шу касб сир-асрорлари ўргатилиб, уларнинг бандлиги таъминланган. Таъкидланишича, шогирдлари орасида меҳнат миграциясидан қайтган ёшлар ҳам бор.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram