Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


"АТЛАС БАЙРАМИ" ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТАДИ

×

 2024-09-08 18:03:46    967

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Марғилон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Атлас байрами” VI халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалига тайёргарлик жараёнлари билан танишди. 

Хусусан, Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар боғида жойлашган амфитеатрда бўлиб,  фестиваль тараддуди бўйича масъуллар билан мулоқот қилди. Ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, байрамона безатиш, иштирокчилар ҳамда ҳунармандларга қулай шароитлар яратиш, павильонларни жойлаштириш бўйича масъулларга тегишли вазифа ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, шаҳар тарихи музейининг олд майдонидаги ҳолат танқид қилиниб, уни зудлик билан бартараф этиш, кўркам ва ораста ҳолатга келтириш, тадбирни юқори савияда ўтказиш борасида аниқ кўрсатмалар берилди.

Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, тадбирлар ўтказиладиган объектлар ҳамда марказий кўчаларни  ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш топширилди. 

Анъанавий ташкил этилаётган мазкур фестивалда 20 дан зиёд давлатдан юзга яқин хорижлик меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.