Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2024-09-09 13:19:42 1082
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимиздаги олий ўқув юртларида ҳам янги ўқув йили бошланди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона давлат университетининг педагогика ва психология факультетида янги ўқув йили очилишига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўз сўзида профессор-ўқитувчиларни ва талабаларни янги ўқув йили билан қутлади. Давлатимиз раҳбарининг “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” деган сўзларини иқтибос қилиб келтирган вилоят ҳокими, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимиз қудратини оширишда энг муҳим омиллар бу – ёшларимизга юқори сифатли таълим олишлари учун барча шароитларни яратиш ҳамда улар онгига миллий қадриятларимизни, ватанпарварликни, ғурур ва ифтихорни сингдириш эканини қайд этди. Ҳар бир ёш юрт учун хизмат қилиш, унинг равнақига билим ва куч-ғайратини сарфлаш ҳаётда асосий мақсади бўлишлигини билдирди. Вилоят ҳокими талабаликка қабул қилинган икки юздан зиёд ёшларга Мустақиллик дарсини ўтди.
Тадбир давомида университетнинг бир гуруҳ устозларига илмий унвонлар, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тест имтиҳонларида энг юқори баллни олган бир гуруҳ талабаларнинг ота-оналари ташаккурнома билан тақдирланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram