Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ, МАҲАЛЛАЛАРДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-09-12 23:41:10    659

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан биргаликда Марғилон шаҳрида бўлиб, ишлаб чиқариш лойиҳалари, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди.

“Uzwoolentex” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасидаги лойиҳанинг иккинчи босқичи якунланиб, жун аралашмали мато ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилди. Бунинг учун 10 млн. доллар инвестиция жалб этилиб, 300 та иш ўрни яратилди.

Вилоят ҳокими корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Қатар ва Польшага экспорт қилинмоқда. Учинчи босқичда 5 млн. долларлик ип ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, айни кунларда замонавий технологиялар ўрнатилмоқда.

Вилоят раҳбари маҳаллалардаги микро лойиҳалар билан танишди. Ипакчи МФЙда яшовчи Дилдора Қаюмова хонадонида сумка ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. 15 нафар маҳалла аёллари иш билан банд. Вилоят раҳбари унинг фаолиятини кўздан кечирди. Тадбиркор аёлга субсидия асосида тикув машиналари олиб бериш, янги дастгоҳ учун Бизнесни ривожлантириш банкидан кредит ажратиш масаласида ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Бунинг ҳисобига яна 30 та янги иш ўрни яратилади.

Ушбу маҳаллада "Гран куч текстил" МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 30 та иш ўрни яратилган. Маҳсулотлар қўшни давлатлар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Тадбиркор Мафтуна Қўлдошева вилоят раҳбарига ижара асосида фаолият олиб бораётгани боис, жой ажратилишида, субсидия асосида тикув машиналари олишда амалий кўмак сўради. У иш ўрнини 300 тага етказиш ҳамда янги лойиҳани амалга оширишни билдирди ва тадбиркорнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Пичоқчи МФЙда эса "Роф Фуд универсал" МЧЖда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни мевалар қайта ишлаб чиқарилмоқда. Ҳикматулло Усмонов ташаббуси билан ишга туширилган корхона учун 5 млрд. маблағ сарфланган. Тадбиркор вилоят раҳбарига 5 қаватли ресторан қуриш бўйича лойиҳасини тақдимот қилди.

Юксалиш МФЙдаги "Ёшлар" кичик саноат зонаси ҳудудида ташкил этилган "М.Г.Т Глобал" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди. 300 минг доллар хорижий инвестиция жалб қилинган корхонада 100 га яқин аёл-қизлар бандлиги таъминланди.

Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, кореялик инвесторларни учрашувга таклиф қилди. Тармоқни кенгайтириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича таклифлар билдирилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram