Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАҚСАДИДА АНИҚ ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНГАН
2024-09-13 15:17:02 804
Фарғона вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида мазкур йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Жамиятда 2021-2024 йиллар давомида умумий қуввати 238 кВт бўлган қуёш фото электростанциялар ишга туширилган. Бунинг натижасида корхонада 351,5 МВт электр энергия иқтисод қилишга эришилган.
Айни кунларда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш дастури доирасида лойиҳа қиймати 60 млрд. сўмлик умумий қуввати 10 000 МВт бўлган қуёш фото электростанциясини ўрнатиш ишларига киришилди. Ушбу қувватни ишга туширилиши натижасида корхонада йилига 19 740,86 МВт электр энергия иқтисод этилиши кутилмоқда.
Вилоят раҳбари энергия тежовчи технологиялар иқтисодий манфаатдорликни оширишга хизмат қилишини таъкидлаб, янги лойиҳани ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
Хайрулло Бозоров Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, модернизация ишларини кўздан кечирди. Айни кунларда бу ерда 251 млн. долларлик инвестиция ҳисобига модернизация ишлари давом этмоқда. Маъмурий бино, марказий лаборатория, бошқарув пульти ҳамда ошхона биноси қуриляпти. Ҳозир корхонада 60 турдаги маҳсулот ички бозор ва 15 та хорижий мамлакатларга етказиб берилмоқда.
Вилоят раҳбари Фарғона шаҳридаги Posco International Textile компаниясида бўлиб, унинг вакиллари билан мулоқот қилди. Учрашувда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспортни кўпайтириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерининг пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича фикр алмашилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram