Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЭКОШАҲАР – “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИДАГИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ

×

 2024-09-14 21:28:24    753

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Фарғона шаҳрида дастлабки босқичи барпо этилиб, аҳоли ихтиёрига топширилган Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.

Мазкур массивда 30 минг тупга яқин манзарали дарахтлар ҳамда гуллар экилган, бу ишлар давом этмоқда. Айни кунларда 4 та 16 қаватли, 21 та 12 қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 11 та кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари бошланган. Қолганларида лойиҳа ишлари олиб бориляпти.

Шаҳар ободонлаштириш департаменти қошида “Янги Ўзбекистон боғи”ни бошқариш, экспулатация қилиш ва сақлаш департаменти ташкил этиляпти.

Вилоят ҳокими томонидан массив ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича иш ҳолати талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди.

Шаҳар секторлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига йўл, электр таъминоти, ободонлаштириш ва бошқа қатор масалаларда ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram