Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ УЧУН ЖОРИЙ ЙИЛ “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА 24 МИЛЛИАРД 452 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛДИ

×

 2024-09-16 10:11:45    639

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси томонидан “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи ва иккинчи мавсумида самарали ишлар амалга оширилди. Лойиҳанинг биринчи мавсуми якунларига кўра, вилоятдаги 12 та профессионал таълим муассасалари (7 та касб-ҳунар мактаби, 1 та коллеж, 4 та техникум) жамоаси томонидан 16 млрд. 600 млн. сўм маблағ ютиб олинди.

Лойиҳанинг иккинчи мавсумида эса 6 та профессионал таълим муассасалари томонидан 7 млрд. 852 млн. сўм маблағ учун ғолиблик қўлга киритилди.

Бу маблағлар мазкур таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иситиш тизими, бино ва иншоотларни таъмирлаш, ўқув ва амалиёт хоналарини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун йўналтирилди. Бунинг натижасида профессионал таълим муассасаларидаги таълим тизими сифат жиҳатдан юксалиши кўзда тутилмоқда.

Таъкидлаш керак, профессионал таълим муассасалари ўртасида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида энг кўп овоз олиб, ғолибликни қўлга киритиш бўйича вилоятимиз республикада энг юқори натижани қайд этган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram