Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ БАНГЛАДЕШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ МУҲАММАД МОНИРУЛ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-09-16 14:41:02 699
Учрашувда Фарғона вилояти билан Бангладеш давлати ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар доираларини кенгайтириш, жумладан, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, терини қайта ишлаш, АЙти соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда дастлаб вилоят раҳбари Фарғона вилоятининг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари, инфратузилма ва логистика шароитлари билан таништирди. Бангладеш Республикаси билан савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантиришда ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Муҳаммад Монирул Ислом Фарғона вилояти ва Бангладеш давлати ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталди ҳамда бу борадаги алоқаларни жадаллаштириш бўйича фикр алмашилди. Хусусан, элчи тўқимачилик саноатида бирга ишлашга тайёрлигини айтиб, бангладешлик мутахассис ва муҳандисларни вилоятга юборишни билдирди. Шунингдек, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, савдо-сотиқ соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, рақамли технологиялар бўйича вилоятдаги олий ўқув юртлари билан алоқаларни ўрнатиш масалаларига тўхталди. Бангладешда фармацевтика соҳаси ривожланланганлиги, 140 дан ортиқ давлатларга маҳсулотлар экспорт қилинаётганлиги қайд этилиб, бу йўналишда ҳамкорлик қилиш бўйича фикр билдирилди.
Вилоят раҳбари барча соҳаларда ҳамкорликка тайёр эканлигини билдириб, яқин кунларда фарғоналик тадбиркорлар гуруҳини Бангладешга юборишлигини маълум қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram