Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАРҒИЛОН ШАҲРИДА “АТЛАС БАЙРАМИ” VI ХАЛҚАРО АНЪАНАВИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК ФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, МЕҲМОНЛАРНИ КУТИБ ОЛИШГА ШАЙ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛМОҚДА 

×

 2024-09-17 21:57:57    633

PDF юклаш
Чоп этиш


Фестивалда дунёнинг 30 та давлатидан 60 га яқин моҳир дизайнерлар, ҳунармандлар, таниқли маданият арбоблари, санъатшунос олимлар, шунингдек, юртимиздаги ҳунармандлар, Республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиши режалаштирилган. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳрида бўлиб, мазкур халқаро тадбирга ҳозирлик ишларини кўздан кечирди.

Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар боғида асосий тадбирлар бўлиб ўтади. Вилоят раҳбари бу ердаги хориждан ва республикамизнинг бошқа вилоятларидан келадиган уста-ҳунармандлар учун ажратилган павильонлар, ободонлаштириш ишлари билан танишди. Тадбирнинг ёпилиш маросими шу ердаги амфитеатрда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, дастурга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Вилоят ҳокими ҳар бир жараён билан бирма-бир танишиб, масъулларга бугуннинг ўзида тайёргарлик ишларини сифатли қилиб якунига етказиш бўйича топшириқ берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram