Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-09-18 11:36:35 632
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Jianhua Ceramics компанияси раҳбари Ву Хон Цянь бошчилигидаги хитойлик инвесторларни қабул қилди.
Учрашувда Jianhua Ceramics томонидан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида амалга оширилаётган керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестицион лойиҳанинг бориши муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳага хитойлик инвесторларнинг 50 млн. доллар тўғридан-тўғри инвестицияси йўналтирилган бўлиб, ҳозиргача 40 млн. долларлик ишлар олиб борилди.
Лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорчилик билдирган Jianhua Ceramics раҳбари Ву Хон Цянь, ҳозирда Хитойдан ишлаб чиқариш ускуналари келтирилиб, мутахассислар томонидан ўрнатилаётганлигини маълум қилди. Хом ашё масаласини ҳал этилишида вилоят раҳбаридан кўмак сўради.
Вилоят раҳбари ушбу масала бўйича тегишли вазирлик билан боғланган ҳолда ҳал этилишини билдирди.
Учрашувда шунингдек, турли йўналишларда вилоятга инвестиция киритишга қизиқиш билдираётган хитойлик катта ишбилармонлар гуруҳини ташрифини ташкиллаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram