Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТУРКИЯНИНГ SENOMED INTERNATIONAL КОМПАНИЯСИ ҲАММУАССИСИ НУРКАН ТОКСОЙНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-09-18 12:35:11 989
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Senomed international компанияси ҳаммуассиси Нуркан Токсойни қабул қилди. Учрашувда вилоятимиз ва Туркия ишбилармонлари ҳамкорлигига ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор Билал Ширин ҳам иштирок этди.
Ушбу компания бир йил олдин Фарғонада 2 млн.доллар инвестиция ҳисобига “Meridian” тиббиёт маркази билан ҳамкорликда кўз касалликлари клиникасини ташкил этишга киришган бўлиб, кўз касалликларини даволаш учун зарур бўлган дастлабки жиҳозлар келтирилиб, беморлар даволанмоқда.
Бугунги учрашувда ушбу клиникага иккинчи янги жиҳозларни олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Фарғонада соғлиқни сақлаш соҳасида кенг имкониятлар яратилганига гувоҳ бўлганини қайд этган Нуркан Токсой, беморларнинг даволанишлари учун компания томонидан ҳам барча шароитлар яратишга киришганини маълум қилди. Кўз лазер жиҳози ҳали Ўзбекистонга кириб келмаган, биринчи маротаба Фарғонага олиб кириляпти, кўз касалликлари соҳасида етук профессорлар жалб этилиб, бу ердаги шифокорларни ушбу жиҳозлар билан ишлаш бўйича кўникма ва малакаларини ошириш бўйича ҳам ишлар олиб борилиши бўйича маълумотлар берилди. Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг кўз касалликлари бўйича халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш таклифи ҳам билдирилди.
Вилоят ҳокими бу каби истиқболли лойиҳалар орқали вилоятга инвестиция киритиб, кўз касалликлари билан азият чекаётган беморларни илғор тиббий жиҳозлар асосида даволаётганлиги учун Нуркан Токсойга ташаккур билдириб, янги жиҳозларни олиб келиш бўйича ҳам барча керакли ёрдамлар кўрсатилишини билдирди.
Учрашувда шунингдек, вилоятимизда замонавий меҳмонхоналар қурилиши ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритиш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram