Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ЖЎРАХОН СУЛТОНОВ ВА МАЪМУРЖОН УЗОҚОВ” НОМИДАГИ ЁШ ИЖРОЧИЛАР РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-09-18 22:06:44 1046
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида “Жўрахон Султонов ва Маъмуржон Узоқов” номидаги ёш ижрочилар республика кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда Республикамизнинг турли ҳудудларидан 70 дан зиёд профессионал ҳамда ҳаваскор хонанда ва созанда ижрочилар иштирок этишди.
Кеча, 17 сентябрь куни Фарғона шаҳридаги вилоят театр ва концерт саройида “Жўрахон Султонов ва Маъмуржон Узоқов” номидаги ёш ижрочилар республика кўрик-танловининг номзодларини саралаш босқичи бўлиб ўтди. Танлов низомига кўра, иштирокчилар устоз санъаткорлар қўшиқларини саҳнада ижро этдилар. Улар ҳакамлар томонидан муносиб баҳолаб борилди.
Бугун ушбу кўрик-танловнинг тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Навоий вилояти вакили Шерзод Мардонов кўрик-танловнинг мутлоқ ғолиби бўлди. Сурхондарё вилоятидан иштирокчи Нодир Ваҳобов ҳамда вилоятимиз вакиласи Лайлохон Сайназарова 2-ўринни эгаллади. Яна бир вилоятимиз вакиласи Мубинахон Жўраева, Тошкент вилоятидан вакил Салоҳиддин Абдуфаттоев ҳамда Наманган вилоятидан иштирок этган Отабек Исоқов кўрик-танловнинг 3-ўринига муносиб кўрилди.
Кўрик-танлов ғолиблари тантанали равишда диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram