Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА ЕТИШТИРИЛАЁТГАН УЗУМ ВА БОШҚА МЕВАЛАР ҚАДОҚЛАНИБ, АҚШ, ЕВРОПА ВА БОШҚА ДАВЛАТЛАРГА ЭКСПОРТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
2024-09-20 14:07:11 924
Хусусан, Олтиариқ туманидаги “Sherakhun” хусусий корхонаси томонидан бунинг учун замонавий қадоқлаш технологияси олиб келиниб, ўрнатилди.
Вилоят раҳбари мазкур корхонанинг логистика марказида иш жараёнини кўздан кечирди.
Айни кунларда бу еда узум, шафтоли ва бошқа маҳсулотлар қадоқланиб, экспортга жўнатилмоқда. Хусусан, АҚШ ва Польшага сотиш учун шартномалар тузилди.
Ўтган йилда синов тариқасида Қўшма Штатларга юборилган 1 тонна узум “NetCost” озиқ-овқат савдо марказлари тармоғининг Нью-Йорк нуқталарига қадоқланиб тарқатилди ва икки куннинг ичида талаш бўлиб сотилди. Бу йил ҳам сархил меваларга талаб катта ортмоқда.
Вилоят раҳбари томонидан қадоқлаш дастгоҳларини янада кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш борасида кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram