Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН МИКРОЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-09-20 23:46:32 1035
Ислом маҳалласида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида фаолият олиб бораётган тикувчилик корхонаси фаолияти ҳам кўздан кечирилди. “Яйпан диамонд” МЧЖ томонидан ташкил этилган тикувчилик тармоғида 80 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Маҳсулотлар асосан Россияга экспорт қилиняпти. Шу ердаги яна бир тикувчилик корхонасида эса 30 та иш ўрни яратилган.
Вилоят раҳбари тадбиркорларга тармоқни янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида кўрсатмалар берди.
“Ҳакимжон Содиқжон” оилавий корхонасида дон ва дуккакли экинларни тозалаш ва саралаш тармоғи ташкил этилган. Бу ердаги дастгоҳлар маҳаллийлаштирилган бўлиб, буюртма асосида тайёрланиб бериляпти.
Вилоят ҳокими корхона раҳбари Салимжон Эркабоевнинг режалари билан қизиқди. Унинг маҳсулотларни экспорт қилиш ва электр энергияси билан боғлиқ масаласи назоратга олинди.
Туман марказидаги Туркистон МФЙ Улуғбек кўчасида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этилмоқда. Хизмат кўрсатиш ва савдо объектларининг барчаси ҳафтада 7 кун, 24 соат аҳолига хизмат кўрсатиши белгиланган. Вилоят раҳбари бу ердаги ишларни ҳам бориб кўрди.
Қушқўноқ МФЙда тадбиркор Шавкатжон Турдиев томонидан ташкил этилган савдо ва хизмат кўрсатиш маркази кўздан кечирилди. Бу ерда тикувчилик, ўқув маркази ҳам фаолият кўрсатмоқда.
“Қораёзбобо” кўп тармоқли фермер хўжалиги чорвачиликда катта тажрибага эга. Айни пайтда бу ерда 1210 бош наслли қорамоллар парваришланяпти.
Вилоят раҳбари чорвачилик тармоғидаги иш жараёнини бориб кўрди. Наслли молларни кўпайтириш, сут ишлаб чиқаришни ошириш борасида кўрсатмалар берилди.
Қоратепа МФЙда яқинда “Мунаввар текстил” корхонаси иш бошлаб, 100 га яқин аёллар иш билан таъминланди. Вилоят раҳбари унинг фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспортни йўлга қўйиш борасида топшириқлар берди.
“Металл голд продукт” МЧЖда сув ва газ кранлари ишлаб чиқарилмоқда. Вилоят ҳокими бу ерда бўлиб, корхонани кўздан кечирди, тадбиркорнинг янги лойиҳаси билан танишди. Тадбиркор Абдулҳамид Мирзабоев хитойликлар билан ҳамкорликда 1 млн. долларлик лойиҳани амалга ошириш ҳаракатида. Унинг жой ва божхона билан боғлиқ масалалари тегишли масъулларга йўналтирилди.
Шу ерда янги ташкил этилаётган “Сулаймон” махсус саноат зонасида лойиҳа амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари ҳар бир лойиҳа самарали бўлиши, янги иш ўринларига хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram