Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН "АТЛАС БАЙРАМИ" ХАЛҚАРО АНЪАНАВИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-09-21 10:03:41    908

PDF юклаш
Чоп этиш


Фестиваль дастури доирасида ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази қошида "Ҳунармандчилик бизнеси ва тадбиркорликни ривожлантириш таълим маркази" ташкил этилди.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхоновлар иштирок этди.

Ушбу ташаббус “Марказий Осиёдаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро кўлами” лойиҳасининг бир қисмидир. Бу ерда ҳунармандчилик ва тадбиркорлик соҳаларида салоҳиятни ошириш, инновациялар ва билим алмашиш мумкин. Қолаверса, рассомлар ва ҳунармандларга бизнесни бошқариш, маркетинг ва электрон тижорат каби соҳаларда ўз малакаларини ошириш имкониятларини таклиф этади.

“Атлас байрами” халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали ривожланиш тарихи суратларда” номли фото кўргазмадан ўрин олган тарихий суратларда Марғилон шаҳрида 6 йилдан буён ўтказилиб келинаётган “Атлас байрами” хотиралари жонланди. Марғилон ҳунармандчилик тарихи ҳақида ҳам суратлар сўзлайди.

Ёш дизайнерларнинг дефиле кўргазмасида эса республикамиз дизайнерлари билан бир қаторда Марказий Осиё ва Европа давлатларидан келган машҳур либослар дизайнерларининг миллийликка асосланган коллекциялари намойиши иштирокчиларнинг ҳайратини оширди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram