Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ ИЖОДКОРЛАР БОҒИНИНГ АМФИТЕАТРИДА “АТЛАС БАЙРАМИ” ОЛТИНЧИ ХАЛҚАРО АНЪАНАВИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК ФЕСТИВАЛИНИНГ ЁПИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-09-21 23:28:16 1024
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади сўз олиб, “Атлас байрами” фестивалининг аҳамияти ҳақида тўхталдилар, фестивални кўтаринкилик билан ўтказишда ўз ҳиссаларини қўшган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирилди.
“Атлас байрами” фестивали миллий ҳунармандчилик ва туризмни янада ривожлантириш ва оммалаштиришга, давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга, ҳунармандлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилгани ва бу саъй-ҳаракатлар давом этаётганлиги таъкидланди.
Фестивалда дунёнинг 30 та давлатидан келган анъанавий тўқимачилик ва дизайн соҳасининг етакчилари, ҳунармандлар, санъатшунослар, арт-менежерлар, анъанавий ҳунармандчиликни бошқариш соҳаси мутахассислари иштирок этганига эътибор қаратилди.
Тадбир давомида халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан фестиваль доирасида турли номинациялар бўйича ғолиблар қаторидан ўрин олган маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар эълон қилинди, уларга диплом, махсус статуэтка ва эсдалик совғалари вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ЮНЕСКО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан тантанали равишда топширилди.
Байрам кечасида Озодбек Назарбеков, Шохруҳхон, Бунёдбек Саидов, Озода Нурсаидова, Илҳом Иброҳимов ва бошқа таниқли санъаткорлар, фолкьлор жамоалари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга янада кўтаринкилик, хуш кайфият улашди.
Марғилон шаҳрида ўтказилган "Атлас байрами" олтинчи анъанавий халқаро тўқимачилик фестивали ёрқин мушакбозлик билан якунланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram