Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУГУН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ГЕРМАНИЯНИНГ “TEAMDRESS HOLDING GMBH” КОМПАНИЯСИ МЕНЕЖЕРИ БИРГЕР ХОРНДАЛНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-09-23 15:04:28 772
Учрашувда компания томонидан вилоятимизда амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.
“Teamdress Holding GmbH” Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида "Teamdress Fergana" корхонасини ташкил этиб, юқори сифатли махсус кийим-бошлар ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа қиймати 3,2 млн еврони ташкил қилади. 200 та янги иш ўринлари яратилган. Маҳсулотлар тўлиқ экспортга йўнатирилган.
Шунингдек, Марғилондаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини биргаликда олиб боришга, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлашга қаратилган дуал таълим тизими жорий этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими компаниянинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб, ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, иш ўринларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Биргер Хорндал лойиҳанинг кейинги босқичлари, шунингдек, боғча, болалар майдончасини ташкил этиш ҳақида маълумот бериб ўтди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram