Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚУВАСОЙ ШАҲАР СУФОН МФЙДАГИ 15-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНИБ, ЗАМОНАВИЙ ВА КЎРКАМ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ
2024-09-25 08:41:57 660
Мазкур масканнинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда вилоят секторлари раҳбарлари, нуронийлар ҳамда маҳалла аҳли иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўнгги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълимни ривожлантириш борасидаги ислоҳотларга тўхталиб, бунинг замирида соғлом ва баркамол авлодга бўлган эътибор мужассамлигини айтиб ўтди. Вилоятимизда ҳам мактабгача таълим қамрови йилдан–йилга ошаётгани, бу йил 82 фоизга етганлиги, янги боғчалар, оилавий, давлат-хусусий шерикчиликдаги муассасалар кўпайиб бораётганлигини таъкидлади. Вилоят ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан таъмирланган мазкур муассаса ҳам хайрли ишлардан бири бўлганлигини қайд этиб ўтди.
Боғча 1978 йилда қурилган бўлиб, биноси йиллар давомида таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Маскан вилоят ички ишлар бошқармаси ҳомийлиги асосида реконструкция қилинди. Янги жиҳозлар билан тўлиқ таъминланиб, замонавий кўринишга келтирилди.
Тадбир иштирокчилари мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар билан танишдилар. Нуронийлар ёш авлодга яратилаётган бундай шароитлар учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram