Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БУВАЙДА ТУМАНИДА МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ, ТАДБИРКОРЛИК, АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-09-26 09:39:56    688

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Бувайда туманида бўлиб, маҳаллабай ишлаш, тадбиркорлик, аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб Беглар МФЙда тадбиркор Ўлмас Мавлонов томонидан ташкил этилаётган мебель ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Orzu mebel” МЧЖнинг мебелчилик тармоғи ва савдо мажмуаси кўздан кечирилди. 3 млрд. сўм маблағ эвазига ташкил этилган мажмуада шу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўрин олган. Бу ерда 25 та янги иш ўрни яратилди. Вилоят раҳбари маҳсулотларнинг сифатига эътибор қаратиш, тармоқни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Найман МФЙда тадбиркор Абдували Султонов яқинда 200 ўринли янги хусусий мактабни ташкил этган бўлиб, бу ерда хорижий тиллар чуқурлаштирилиб ўқитилмоқда. Вилоят ҳокими мазкур мактабни бориб кўрди.

Бувайда МФЙда давлат хусусий шерикчилик асосида маданият маркази ташкил этилди. 400 ўринли тантаналар саройи фаолият кўрсатмоқда. Хайрулло Бозоров марказ фаолияти билан танишди, ходимлар билан суҳбатлашди. Маданият марказида 4 та тўгаракда 70 дан ортиқ ёшлар мусиқа ва санъат сирларини ўрганяпти.

Шу маҳаллада яшовчи Ҳусанбой Деҳқонов сочиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. 20 нафар киши меҳнат қилмоқда. Тадбиркор томонидан саноат ва хизмат кўрсатиш мажмуаси лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шавкатжон Комилов ҳам худди шундай ишлаб чиқаришни ташкил қилган. “Дониёр текс” корхонасида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 30 нафар қишлоқ аёллари иш билан таъминланган.

Вилоят раҳбари ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Уларнинг кредит олиш, электр энергияси билан боғлиқ масалалари назоратга олинди. Маҳалла еттилигига микролойиҳаларни кўпайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оилаларнинг даромадини ошириш борасида топшириқлар берилди.