Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Фарғона вилоятида 4 та Фуқаролик жамияти институтлари давлат грантларига эга бўлди

 2024-09-30 17:25:12    219

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда Жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун 3-танлови эълон қилинганди.

2024 йилнинг 21 августдан 23 сентябргача давом этган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида вилоят бўйича жами 15 та грант лойиҳалар топширилди.

Булардан 13 та лойиҳа ННТ вакилларидан, 2 та лойиҳа ОАВларидан келиб тушган.

Мазкур лойиҳалар Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик жамоат фонди Фарғона вилояти худудий муассасасининг “Соғлом жамиятни биргаликда яратамиз” лойиҳаси (70 млн. сўм), Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими бошқарувининг “Ҳудудлардаги МФЙлар билан ҳамкорликда ишсиз ёшларни аниқлаш, рўйхатини шакллантириш ва малакали хорижий тилларни ўргатувчи мутахассисларни жалб қилиш” лойиҳаси (70 млн. сўм), Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллигининг “Жаҳолатга қарши маърифат” лойиҳаси (70 млн. сўм), “Ho’qandi latif kelajagi” жамоат фондининг “Давлат ҳокимияти органлари билан ижтимоий хамкорлик қилишда ННТнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳаси  (70 млн. сўм) ғолиб деб топилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарорига кўра, вилоят Жамоат фонди томонидан жами 4 та давлат гранти лойиҳаси учун 280 млн. сўм маблағ ажратилди.