Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ? 

×

 2024-10-01 15:05:17    1433

PDF юклаш
Чоп этиш


2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳи билан танишинг 

 Иш ҳақи, энг кам иш ҳақи ва БҲМ оширилади

 Бюджет ташкилотларида ишлайдиган тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, Болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари, болалар санаторияларида ишлайдиган педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилади (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/kuzda_ish_haqi_pensiya_va_nafaqlar_oshiriladi).

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори, тиббиёт ва педагог ходимлардан ташқари, 10 фоизга оширилади.

Энг кам иш ҳақи миқдори – ойига 1 155 000 сўм, БҲМ – 375 000 сўм этиб белгиланмоқда.

Модулли меҳмонхоналарга субсидиялар  

2026 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан бир марталик субсидия ажратилади (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/turizmni_qullab-quvvatlash_jamgarmasi_modulli_mehmonhonalarni_ochish_uchun_subsidiya_tulaydi).

Субсидиялар 2024 йил октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификатига эга янги ташкил этилган модулли меҳмонхонага берилади. Тўловларни олиш учун меҳмонхонада камида 10 та модуль бўлиши керак. 

 Туроператорлар ва меҳмонхоналарга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

 Туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар ойнинг 25-санасига қадар тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади. (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/tadbirkorlar_uchun_faoliyat_yuritish_sharoitlari_yahshilanadi)

 Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари доирасида тўланадиган қуйидаги солиқ турлари бўйича белгиланган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/nnt_vakili_oliy_majlis_qonunchilik_palatasi_yigilishlarida_qatnashadi).

 Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини соддалаштирилган ва кенгайтирилган баҳолаш тартиби жорий этилмоқда. 

 Соддалаштирилган тартибда (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/normativ-huquqiy_hujjatlar_loyihalari_tasiri_qanday_baholanadi) лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин қуйидаги тартибга солиш воситалари баҳоланади ва баҳолаш натижалари юзасидан Адлия вазирлигининг дастлабки хулосаси олинади:

мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилаш, уларни ўзгартириш ёхуд талабларга риоя қилишни ёки уларни бажаришни таъминлаш билан боғлиқ таъсир чораларини қўллаш;

тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган имтиёз, преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини жорий қилиш, уларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш.


Кенгайтирилган тартибда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари баҳоланади:

соддалаштирилган баҳолаш натижалари бўйича иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилган лойиҳалар;

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳамда баҳолаш соҳасидаги ваколатли органлар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор томонларнинг таклифига кўра кенгайтирилган баҳолашдан ўтказилиши лозим деб топилган лойиҳалар.

 Овчилик гувоҳномасини олиш учун янги қоидалар

Овчилик гувоҳномасини (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/ovchilik_guvohnomasi_mahsus_kurslarda_uqigandan_sung_beriladi) олишга номзодлар махсус курсларда ўқитилади;

овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2 йил муддатга берилади;

овчилик гувоҳномасини расмийлаштирганлик учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, нафақадаги ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.

Заргарлик соҳасига имтиёзлар 

 2027 йил 1 октябргача:

заргарлик саноатида (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/zargarlik_sohasini_rivojlantirish_uchun_qushimcha_choralar_tasdiqlandi) фойдаланиладиган лигатурани импорт қилишда махсус товарларни импорт қилиш учун лицензия олиш талаби бекор қилинади;

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва заргарлик саноатида фойдаланиладиган лигатура божхона божи тўлашдан озод қилинади;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва заргарлик соҳасида фойдаланиладиган, рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган ускуналар, қадоқлаш ва этикетка маҳсулотлари божхона божи тўлашдан озод қилинади;

«Uzbek Jewellery Fair» халқаро кўргазма-савдоси доирасида Ўзбекистон норезидентлари томонидан республика ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ва кейинчалик қайтариб олиб чиқиладиган заргарлик буюмларига нисбатан божхона йиғимлари бекор қилинади. 

 Заргарлик соҳаси устидан назорат кучайтирилади 

Давлат пробир назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидагиларга рухсат берилади (https://www.norma.uz/www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/zargarlik_sohasini_rivojlantirish_uchun_qushimcha_choralar_tasdiqlandi):

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш йўли билан заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш, уларнинг пробасини аниқлаш ва тамғалаш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказиш;

назорат тадбирларини ўтказишга «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси мутахассисларини жалб қилиш;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки сотиш фаолиятини бошлаш (тугатиш) тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиш бўйича ўз функцияларини аутсорсинг асосида Савдо-саноат палатасига ўтказиш.

 Ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яхшиланади

 Реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/shahar_muhitida_nogironligi_bulgan_shahslar_ehtiejlari_uchun_sharoitlar_yaratiladi) учун шароит яратиш бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизага юборилади.

Шаҳар йўловчи транспорти хизматлари I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларнинг бир нафар кузатувчисига бепул тақдим этилади. 

Ихтисослаштирилган (руҳий, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялар (ТИЭК) томонидан ногиронликни белгилаш бекор қилинади (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/nogironlikni_belgilashning_yangi_tartibi_joriy_etilmoqda). Бу функция туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларига ўтказилади. 

 Давлат харидлари жараёни такомиллаштирилади

Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида бир иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида икки иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/davlat_haridlarida_kimlarga_imtiezlar_beriladi).

Ягона етказиб берувчилар реестрига бозорда муқобиллари бўлмаган ва техник жиҳатдан мураккаб товарларни етказиб берувчилар монополияга қарши курашиш органининг хулосаси асосида киритилади. 

Давлат харидлари электрон тизимига ушбу тизимдан рўйхатдан ўтган юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини улар томонидан ишлаб чиқариладиган (етказиб бериладиган) товарларга (ишларга, хизматларга) мос келадиган давлат буюртмасининг тизимга жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш функцияси киритилади. 

Уй паррандаси гўштини олиб киришга имтиёзлар бекор қилинади

Янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божи бўйича имтиёз берилган эди (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/parrandachilik_sohasini_qanday_qullab-quvvatlashadi).  

Ўқув марказлари рейтинги тузилади 

Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/horijiy_tillarni_urganaetganlar_uchun_qushimcha_ragbatlantirish_belgilandi) тузишни бошлайди ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради. 

Аёллар ва болалар учун бирламчи кўмак хоналари ишга туширилади 


Барча ҳудудларда шошилинч қабул бўлимида туну-кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/zuravonlikka_uchragan_hotin-qizlarga_qanday_erdam_beriladi) ташкил этилади. 

Алкоголь маҳсулотлари устидан янги назорат чоралари ўрнатилади

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади (https://www.norma.uz/www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/alkogol_va_tamaki_mahsulotlari_bozorini_tartibga_solishda_nimalar_uzgardi).

Яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади.

Қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади ва ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади.

Қурилиши тугалланган объектлар электрон платформа орқали қабул қилинади

Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Қурилишда давлат назорати» электрон платформаси (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/qurilish_va_uy-joy_kommunal_hujaligi_vazirligining_tuzilmasida_loyiha_ofisi_tashkil_etildi) орқали расмийлаштирилади. 

Спорт товарларини божлардан озод этиш муддати якунланади 

Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт ашёлари 2024 йил 

1 октябрга қадар божхона божидан озод этилган эди (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/uzbekiston_sportchilari_olimpiya_va_paralimpiya_uyinlariga_tayergarlik_kursatmoqdalar).

Аёллар муаммоларини ўрганиш учун янги модуль 

«Xotin-qizlar.uz» платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/hotin-qizlarni_qullab-quvvatlashning_yangi_mehanizmi_joriy_etildi).

 «Маҳалла еттилиги» фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилади 

Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/mahallalarda_aholi_muammolarini_aniqlashning_yangi_tizimi_joriy_etilmoqda) ва ҳал қилиш билан «Маҳалла еттилиги» вакиллари ягона сўровнома асосида шуғулланади. У «Рақамли маҳалла» платформасида жойлаштирилади. «Маҳалла еттилиги» фойдаланаётган мавжуд электрон платформалар «Рақамли маҳалла» платформаси билан интеграция қилинади. 

Хавфли юклар устидан назорат соҳаси рақамлаштирилади

Транзит қилинаётган хавфли юклар онлайн (GPS) кузатиб борилади (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/havfli_yuklar_tranziti_uchun_ruhsatnoma_elektron_shaklda_beriladi).

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/er_qaridan_foydalanish_qoidalari_buzilganligi_haqida_habar_bergan_shahslar_mukofotlanadi).

Вазирликнинг расмий веб-сайтида «Кон-геология хизматлари» модули жорий этилади ва унда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг рейтинги юритилади. 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича чоралар белгиланмоқда 

Техник жиҳатдан талабларга номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун – юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида молиявий жарима (https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/tekshiruvlar_tehnik_jihatdan_tartibga_solish_sohasini_takomillashtirishga_oid_yangi_choralar) қўлланади.

Сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги натижасида сифатсиз маҳсулотлар қилинганлиги ҳолатлари аниқланганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини тўхтатиб турилади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram