Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ДАНҒАРА ТУМАНИДА ТЕРИМ ЖАРАЁНИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

×

 2024-10-02 20:36:48    1135

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвон туманидаги “Мезон” фермер хўжалигининг пахтачиликдаги илғор тажрибалари ҳамда янги технологиялари вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу эса юқори ҳосил олишда муҳим омил бўлиб хизмат қиляпти.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Данғара туманидаги “Best cotton fields” фермер хўжалигидаги терим жараёнини кўздан кечирди. Юқори ҳосилдорликка эришишда янгича ёндашувлар ҳамда илм муҳим ўрин тутиши таъкидланиб, келгуси йилдан пахтачилик тўлиқ механизациялашиши айтиб ўтилди.

Мазкур фермер хўжалиги жорий йилда 41,5 гектар майдонда Хитойдан келтирилган пахта навини 76 схемада экиб, агротехник тадбирлар асосида парваришлади. Далаларда мўл ҳосил етиштирилиб, айни кунларда терим машинасида терилмоқда. Ҳосилдорлик 70 центнерни ташкил этмоқда. Илгарилари бу ердан ўртача 30 центнердан ҳосил олинган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram