Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАДБИРКОРЛАРИМИЗ БУГУНГИ КУНДА ТАЛАБ ВА ТАКЛИФЛАР АСОСИДА МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚДА
2024-10-02 23:39:30 2398
Уларнинг сифати ҳам ҳамёнбоплиги барчага маъқул бўлмоқда.
Данғара тумани Катта Амиробод МФЙда “Карниз ледж” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган уй-рўзғор буюмларига ички бозорда талаб катта. Яқинда янгиликка қўл урилиб, халқ хўжалигида ишлатишда мўжалланган ингичка деворли трубалар ишлаб чиқариш тармоғи ташкил этилди. Бу ерда 80 киши иш билан таъминланган. Кичик диаметрли бу трубалар ички бозорда жуда харидоргир.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманидаги ўрганишлари чоғида ушбу корхонани бориб кўрди. Тадбиркорнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб, янада янгиликлар қилишини, тармоқни кенгайтиришни айтиб ўтди.
Чинобод маҳалласидаги илгари фойдаланилмасдан банк кредити эвазига қуриб қўйилиб, ишламай турган иссиқхонани янги тадбиркор сотиб олиб, 6,5 гектар майдонда иссиқхона ташкил қилди. 110 киши бу ерда иш билан банд. “Данғара мева” корхонасининг иссиқхонасида айни кунларда помидор етиштирилаётган бўлиб, ҳосил Россияга экспорт қилиниши режалаштирилган.
“Ёшлар” кичик саноат зонасида “Данғара текстил” корхонаси томонидан 3 млн. долларлик хорижий инвестиция ҳисобига пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Вилоят раҳбари бу ердаги ишларни кўздан кечирди. Корхонада 100 та ишчига талаб борлиги учун туман секторлари раҳбарларига бу иш ўринларига маҳаллалардаги ишсизларни жойлаштириш топшириғи берилди.
Шу ерда жойлашган “Ша софия” МЧЖда ҳам бугунги кунда турли пойабзаллар ишлаб чиқарилмоқда. Вилоят раҳбари томонидан тармоқни янада кенгайтириш, иш ўринларини кўпайтириш борасида кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram