Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ, ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ҲАМКОРЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН АДАБИЁТ БАЙРАМИ ФАРҒОНАЛИК ИЖОДКОРЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИРОМ ИФОДАСИ БЎЛДИ

×

 2024-10-04 12:44:25    2664

PDF юклаш
Чоп этиш


Унда пойтахтимиздан таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар иштирок этди.

Ўзбекистон халқ шоири, жамоат арбоби Энахон Сиддиқованинг хотирасига бағишланган тадбирлар Фарғона тумани Водил қишлоғидаги хонадонидан бошланди. Бу ерга вилоятимизнинг кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар жам бўлди.

Опа ҳаёт бўлганларида бу йил 70 ёшни қаршилаган бўларди. У истиқомат қилган хонадонда севимли шоирага атаб ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуров ва бошқалар Энахон Сиддиқованинг миллий адабиётимиз ривожи, шу билан бирга юрт равнақи ва халқ фаровонлигига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритди.

Мазкур адабий-маърифий тадбирлар Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида давом этди. “Умр яхшиликка сафар бўлсайди” деб номланган кечада Ўзбекистон халқ шоири, бетакрор ижодкор ва фидойи инсон Энахон Сиддиқованинг ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида сўз юритилиб, порлоқ хотираси ёдга олинди. Вилоятимизда адабиёт, маданият ва санъатни ривожлантириш, жойларда илм-фан ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш орқали халқимиз маънавиятини юксалтириш борасидаги самарали хизмати эътироф этилди.

Адабиёт байрами маънавият ва маърифат шодиёнасига айланди, шоиранинг шеърлари янгради.

Вилоят ҳокимлиги томонидан Энахон Сиддиқованинг 70 йиллиги муносабати билан сайланмаси нашр этилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram