Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“BENAZIR” БРЕНДИ ОСТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН НОН ВА ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ НАФАҚАТ ҚЎҚОН ШАҲРИДА, БАЛКИ ЮРТИМИЗДА ҲАМ МАШҲУР
2024-10-04 21:45:49 2754
Ўзига хос таъмга эга бу маҳсулотларга талаб ортмоқда. Шу кунгача ушбу корхонанинг кўплаб тармоқлари ишга туширилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳридаги ўрганишлари давомида "Benazir" корхонасининг янги тармоғи билан танишди.
Йил бошида 12 млрд. сўм бўлган мазкур истиқболли лойиҳа фаолияти йўлга қўйилди. Шаҳарнинг Қудуқлиқ кўчасида жойлашган янги тармоқда 200 дан ошиқ ишчи-ходим банд.
Тадбиркор Илҳомжон Назаровнинг маълум қилишича, бу ерда 50 хил турдаги нон ва боличка, 300 хилдан ортиқ қандолат маҳсулотлари, турли пишириқлар, ширинликлар, бисквитлар, печенье ва бошқа маҳсулотлар тайёрланиб, водий вилоятларидан тортиб Ангренгача етказиб берилмоқда. Бу ерда хотин-қизларни пишириқлар тайёрлаш бўйича ўқув маркази ҳам ташкил этилган. Шунингдек, тармоқни янада кенгайтириш ва иш ўрнини кўпайтириш бўйича ҳам янги 3 қаватли бино қурилмоқда.
Ўзбекистон, Бешариқ ва Данғара туманларида дўконлар очилган бўлиб, маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилган.
Вилоят раҳбари бу ердаги иш жараёнини кўздан кечириб, брендни янада оммалаштириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида кўрсатмалар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram