Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎҚОН ШАҲРИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ МАҲАЛЛАЛАРИ” РЕНОВАЦИЯ ДАСТУРИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ БОРИБ КЎРДИ
2024-10-05 10:56:24 3372
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳридаги ўрганишлари давомида “Янги Ўзбекистоннинг янги маҳаллалари” Реновация дастури асосида амалга оширилаётган қурилиш ишларини бориб кўрди.
Президентимизнинг вилоятимизга ташрифида чоғида “Янги Ўзбекистон массиви” лойиҳаси маҳаллагача туширилиши белгиланиб, Қўқонда биринчи “Маҳалла массиви” қурилиши бўйича топшириқлар берилган эди. Айни кунларда мазкур топшириқлар ижросига киришилган бўлиб, унинг доирасида Қўқон шаҳридаги Ғиштли масжид маҳалласининг Моворауннаҳр кўчасидаги 3 та 2 қаватли маънан эскирган турар жой бинолари ўрнига Реновация дастури асосида янги 3 та 9 қаватли жами 136 хонадондан иборат турар-жой бинолари қурилмоқда.
Қурилиш “ARTEON” МЧЖ томонидан олиб борилаётган бўлиб, барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой биноларига қўшимча равишда автотураргоҳ, болалар майдончалари, йўлаклар ва яшил майдон ташкил этиш белгиланган.
Вилоят раҳбари томонидан қурилиш ишлари сифатли бўлиши, аҳоли учун зарур шароитлар яратиш кераклиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Қўқон шаҳрида 200дан ортиқ маънан эскирган икки қаватли уйлар бўлиб, Реновация дастури асосида янги кўп қаватли уй-жойлар қуриш режалаштирилган.
Қурувчилар иштирокида Реновация дастури асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳа ва таклифларни вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Лазизхон Фозилов тақдимотини ўтказди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram