Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҲУДУДЛАРДА
2024-10-05 11:07:57 3278
Фарғона шаҳрида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда ушбу ҳужжат билан тасдиқланган Миллий стратегияда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Р.Маматов, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори тиббиёт фанлари доктори, профессор З.Ашуров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор А.Икрамов, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбари Ю.Камолов ҳамда вилоятдаги олий таълим муассасалари, ташкилот ва идораларнинг маънавият соҳаси вакиллари иштирок этишди.
Фарғона давлат университетида ташкил этилган семинар давомида Миллий стратегияда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилаётган гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича “Долзарб ойлик” идоралараро комплекс тарғибот тадбирлари давомида амалга оширилиши юзасидан вазифалар муҳокама этилди.
Шунингдек, республика идоралари раҳбарлари томонидан бугунги кунда гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари, унинг жамият ва миллат тақдирига таъсири ҳақида аниқ фактлар асосида маълумотлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram