Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ИПАКЧИЛИК ВА ЖУН САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ИҚБОЛЖОН ЭРГАШЕВ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2024-10-05 18:47:08    4328

PDF юклаш
Чоп этиш


Учрашувда Президентимизнинг жорий йил 3 майда қабул қилинган "Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижроси бўйича ҳамкорликдаги ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоятимизда “Фарғона ипакчилик илмий мажмуаси” лойиҳасини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича фикр алмашилди.

Илмий мажмуа умумий ер майдони 78 гектар бўлиб, лойиҳа қиймати 5 млн. долларни ташкил қилади. Лойиҳа ишга тушиши натижасида жами 1,5 минг нафар, шундан 100 нафар доимий, 1400 нафар мавсумий иш ўрни яратилишига эришилади.

Лойиҳани Фарғона тумани “Қалача” МФЙ ҳудудида амалга ошириш режалаштирилган.

Илмий мажмуа ипакчилик соҳасига олиб кирилаётган 8 турдаги янги йўналишлардан ташкил топади.

Вилоят раҳбари ушбу лойиҳа соҳани янада ривожлантиришига хизмат қилишини қайд этиб, ҳар томонлама кўмак берилишини маълум қилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram