Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚУВА ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА ҲАМДА ЎРГАНИШЛАР ДОИРАСИДА БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН ТОПШИРИҚЛАРНИНГ ИЖРОСИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-10-07 17:13:32    4082

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишида ҳамда ўрганишлар доирасида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси билан танишди.

Турк МФЙда айни кунларда янги массивнинг қурилиши давом этаётган бўлиб, 2 та янги 5 қаватли уй-жойлар қурилиши бошланди. “Сифат Қуббо сервис” МЧЖ томонидан қурилаётган 36 хонадонга мўлжалланган уйнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш дўконлари ҳамда ДХШ асосида маҳалла биноси ҳам жойлашиши режалаштирилган.

Вилоят раҳбари қурилиш ишларини кўздан кечириб, ишларни жадаллаштириш, ҳудудни ободонлаштириш, “яшил маконлар”ни кўпайтириш борасида топшириқлар берди.

Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида махсус саноат зонаси, 1,6 минг гектар адир майдонларида боғлар, “яшил белбоғ” ташкил этиш ҳамда туризм масалалари муҳокама қилинди. Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда намунали саноат зонасини барпо этиш ишларини бошлаш, шу ердаги “Турк” кичик саноат зонасининг лойиҳаларини ишга тушириш, туризм лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда “Каркидон” сув омборига бўлган йўлнинг икки атрофига дарахтлар экиш вазифаси топширилди.

Қува касб-ҳунар мактабининг таъмирлаш бўйича лойиҳаси билан танишилиб, уни такомиллаштириш юзасидан топшириқлар берилди. 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram