Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚУВА ТУМАНИ ҚАҚИР МФЙДА ҲУДУДНИНГ ҚИЁФАСИНИ ЯНГИЛАШ, ҲАР БИР ОИЛАНИ ДАРОМАДЛИ ҚИЛИШ, ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-10-07 17:45:29    4275

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува тумани Қақир МФЙда ҳудуднинг қиёфасини янгилаш, ҳар бир оилани даромадли қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар давом этмоқда. 685 та хонадон хатловдан ўтказилиб, маҳаллани атиргулчилик, кўчатчиликка ихтисослаштириш орқали ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга маҳалладаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Маҳалла марказидаги бўш турган жойда беларуслик ишбилармонлар билан ҳамкорликда 200 киши ишлайдиган тикувчилик мажмуаси, 500 ўринли тўйхона, 6 та коттежд, битта 7 қаватли уй ҳамда спорт майдончалари ташкил этиш ишларига киришилди. Шунингдек, 990 ўринли янги мактаб қурилмоқда.

Вилоят раҳбари бу ерда маҳалла ёшлари учун АйТи марказини қуриш бўйича топшириқ берди.

Искандар Абдуллаев хонадонидаги иссиқхонада лимончиликни йўлга қўйган. Бу ердан ўртача 2 тонна ҳосил олмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Иброҳимжон Ҳошимов иссиқхонасида гул етиштириш билан шуғулланмоқда. Айни кунларда маҳалладаги хорижда ишлаб юрганлар ҳам қайтиб, иссиқхоналар ташкил этиш катта қизиқиш билдирмоқда.

Вилоят ҳокими маҳалладаги хонадонларда бўлиб, томорқадан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини берди. 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram