Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


"ҚЎҚОН" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ҚУВАСОЙ ФИЛИАЛИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ

×

 2024-10-08 14:57:26    4219

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувасой шаҳар Пакана МФЙ ҳудудидаги "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси Қувасой филиалида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Президентимизнинг қарори асосида Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги жами 210,4 гектар ер участкалари ҳисобига “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилди. Икки йил давомида мазкур ҳудудда камида 1 млрд. доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши, йилига 965 млн. доллар миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, шундан 313,6 млн. долларини экспортга йўналтириш бўйича қувватлар ишга туширилиши режалаштирилган.

Айни кунларда бу ерда амалий ишларга киришилган бўлиб, 4 та 61 млн. долларлик истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

"Marwin fruitline" МЧЖ томонидан мевани қайта ишлаш ва қуюлтирилган табиий шарбат ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 176,5 млрд. сўм бўлиб, 120 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Йиллик 5 млн. доллар экспорт амалга оширилади.

Ҳозирда Швейцария, Италия, Польша, Хитой ва Туркиянинг замонавий технологиялари ўрнатиляпти. Корхонада якуний монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида бу ердаги муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишларини муҳокама қилди. Қисқа вақт ичида оқова сув, табиий газ ва электр энергия тармоғини тортиш бўйича топшириқлар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram