Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАНИНГ ҚУРИТИЛИБ, ҚАДОҚЛАНГАН САРХИЛ МЕВАЛАРИ ЖАҲОН БОЗОРИГА КИРИБ БОРМОҚДА
2024-10-14 19:44:16 2092
Фарғонанинг қуритилиб, қадоқланган сархил мевалари жаҳон бозорига кириб бормоқда. Бунда тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар муҳим ўрин тутмоқда. Бунда тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар муҳим ўрин тутмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларида бўлди.
Бўстон МФЙдаги “Besh agro eksport” МЧЖ яқинда қуритилган меваларни қайта ишлаш лойиҳасини ишга туширди. Бу ерда 30 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, қуритилган мевалар қадоқланиб, хорижга экспорт қилинмоқда. Тадбиркор Жаҳонгир Носировнинг айтишича, меваларни саралаш ва тозалаш учун маҳаллалардаги 200 дан зиёд хонадонга маҳсулотлар етказилиб, даромад топишига кўмаклашиляпти. Бу ерда тут меваларини қуритиш йўлга қўйилди. Маҳсулотлар МДҲ давлатлари, шунингдек, Италия ва Польшага экспорт қилиняпти. Ҳозирга қадар қарийб 1 млн. доллар қадоқланган маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Вилоят раҳбари бу ердаги иш жараёнини юқори баҳолади ҳамда тадбиркорга тармоқни янада кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Вилоят ҳокими Янгиқўрғон МФЙдаги “Rapqon DRY fruits export” МЧЖ томонидан ташкил этилган меваларни қуритиш корхонасини кўздан кечирди. Маҳсулотлар Россияга экспорт қилинмоқда. Бу ерда 150 киши ишлаётган бўлиб, икки юздан зиёд маҳалла аҳли касаначи сифатида ишга қабул қилинган.