Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАТАРНИНГ JTA INTERNATIONAL INVESTMENT HOLDING КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ АМИР АЛИ САЛЕМИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-10-17 19:24:45 1371
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қатарнинг JTA International Investment Holding компанияси бош директори Амир Али Салемини қабул қилди.
Учрашувда вилоятимизда қатор йўналишларда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари дастлаб Фарғонанинг иқтисодий-инвестицион салоҳияти ҳақида тўхталиб, иқтисодий, инвестицион лойиҳалар, экспорт, туризм, саноат, ишлаб чиқариш, АйТи соҳаларида амалга оширилаётган ишларни айтиб ўтди.
Қатарлик ишбилармон мавжуд имкониятларга юқори баҳо бериб, Қатар ва Буюк Британияда корпоратив ташкилотлари, шўъба компаниялари томонидан энергетика, инновациялар ва технологиялар, туризм ва транспорт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида фаол иш олиб борилаётганлиги, эришилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди. Келгусида Фарғона вилоятида туризм қишлоғи ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларига инвестиция киритиш нияти борлигини қайд этди. Ушбу йўналишларда амалга оширмоқчи бўлган ишлар юзасидан таклифлар билдирилди.
Вилоят ҳокими туризм ва қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги истиқболли лойиҳалар вилоят учун жуда муҳим эканлигини қайд этиб, амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳар бир лойиҳа қўллаб-қувватланиши, керакли кўмак кўрсатилишини маълум қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram