Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2024-10-17 22:26:40 1260
“Фарғона-водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Henan beston rides Co., Ltd компанияси раҳбари Ан Жи Сиянь бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди.
Учрашувда хитойлик инвесторлар билан биргаликда Фарғона шаҳри Экошаҳардаги 70 гектарлик "Янги Ўзбекистон боғи"да кўнгилочар, замонавий истироҳат боғини ташкил этиш ва энг замонавий аттракционларни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди. “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалий ишларга киришилади.
Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади, биринчи босқич 2025 йил 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ишга тушса, иккинчи босқич эса 2026 йилнинг 1 июнида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 17 млн. долларни ташкил қилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram