Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ЯНА БИР НУФУЗЛИ ТАДБИРГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАЁТГАН БЎЛИБ, ҚЎҚОН ШАҲРИДА ЎЗБЕКИСТОН-ҚУВАЙТ БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2024-10-17 23:34:21    2281

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган форумда Қувайтнинг етакчи ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация иштирок этмоқда.

Меҳмонлар Ўзбекистонда, жумладан, вилоятимизда иқтисодиёт, савдо-саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай муҳит билан яқиндан танишмоқдалар. Улар “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида бўлиб, амалга оширилган лойиҳаларни кўздан кечирди, инвесторлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолашди.

Бизнес форум доирасида учрашувлар, тақдимотлар ўтказиш ҳамда вилоятнинг инвестицион салоҳияти билан танишиш режалаштирилган. Шунингдек, улар “Фарғона-водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари” мавзусидаги халқаро форумда ҳам иштирок этади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram