Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Қўқон шаҳрида “Фарғона водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари” форуми доирасида хорижий делегация вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
2024-10-18 16:16:54 5491
Ушбу форум доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувайт Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Аҳмад Мансур Халаф Фаҳад ал-Илажни қабул қилди. Унда ҳудудлараро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон-Қувайт муносабатлари янги босқичга чиққанлиги, кўплаб соҳаларда лойиҳалар амалга оширилаётганлиги қайд этилиб, вилоятимизда қувайтлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш таъкидланди. Хусусан, қурилиш, нефть ва газ саноати йўналишларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Меҳмонларга Қўқон ва Марғилон шаҳарларида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида маълум қилиниб, ўз лойиҳаларини амалга ошириш таклиф қилинди.
Ҳамкорликда янги йўналишлардаги лойиҳалар бўйича иш ташкил қилишга келишилди.
Маълумот ўрнида, Қўқон шаҳрида Ўзбекистон-Қувайт бизнес-форуми ўтказилаётган бўлиб, Қувайтнинг етакчи ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация иштирок этмоқда.