Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЧЎНҒАРА МАҲАЛЛАСИ РИШТОН ТУМАНИНИНГ АНКЛАВ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН
2024-10-19 13:00:34 5456
Сўнгги йилларда бу ерда аҳоли фаровонлигини ошириш, турмуш даражасини яхшилашга муҳим эътибор қаратиляпти, муаммолар тизимли ҳал этилмоқда.
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг ўринбосари Ш.Алиризаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Исақовлар мазкур маҳаллада бўлиб, аҳоли билан учрашди. Кўплаб йўналишларда амалий ишлар бажарилди.
Маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ташкил этилиб, 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди, 5 таси жойида ижобий ҳал этилиб, қолганлари бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Оилавий шифокорлик пунктида қишлоқ аҳолиси учун малакали шифокорлар иштирокида тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрикдан ўтган 300 нафар фуқароларнинг 12 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида даволанишлари учун йўлланма, 98 нафарига бирламчи тиббий санитария муассасаларида амбулатор даволанишига тавсиялар ҳамда 80 нафар эҳтиёжманд фуқароларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.
58-сонли давлат мактабгача таълим муассасасини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва иситиш тизими ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Маҳаллага тоза ичимлик суви тортиш мақсадида сув минораси олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошланди. Энергия таъминотини узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида 44-сонли умумтаълим мактаб, маҳалла идораси ҳамда қишлоқ врачлик пунктига қуёш панеллари ўрнатилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram