Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҲИНДИСТОННИНГ “VED” КЎП ТАРМОҚЛИ ШИФОХОНАСИ ДИРЕКТОРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-25 21:42:50    4892

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ҳиндистоннинг “VED” кўп тармоқли шифохонаси директори Ваивхав Пателни қабул қилди.

Учрашувда ушбу шифохона томонидан вилоятимизда халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Ваивхав Пател “VED” клиникаси фаолияти, аҳолига хизмат кўрсатиш ҳолати, жарроҳлик амалиётлари бўйича маълумотлар берди. Вилоятимизда ҳам қатор йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва аҳолига Европа стандартларига асосланган тиббий хизмат кўрсатишни мақсад қилганини қайд этди. Шунингдек, ҳиндистонлик малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда маҳаллий ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш режалаштирилганлигини билдирди.

Вилоят ҳокими билдирилган таклифлар вилоят тиббиёти учун муҳимлигини қайд этиб, қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

Меҳмонлар лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоотларни кўздан кечиради ҳамда ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш бўйича келишувлар олиб борилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram