Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ГЕРМАНИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2024-10-28 15:45:14 3388
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Германиянинг Бавария-Ўзбекистон ҳамкорлиги жамияти раиси, “Gold – Diamond – Art Dealer” компанияси (CIP) раҳбари Карл-Хайнц Брайтцманн ҳамда “Teamdress Holding GmbH” компанияси менежери Биргер Хорндал билан учрашди.
Учрашувда вилоятда заргарлик академиясини ташкил этиш, маданият, туризм, дуал таълим, қайта тикланувчи энергия каби йўналишларда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Дастлаб меҳмонлар куни кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатларига сайловлар вилоятимизда аҳолининг фаоллиги ҳамда демократик тамойиллар асосида очиқ ва шаффофлик билан ташкил этилганлигини эътироф этишди.
Вилоят раҳбари Ўзбекистон-Германия ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда янги босқичга чиққанлигини қайд этиб, ҳудудлараро ҳамкорлик фаоллашаётганлигини, иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади.
Карл-Хайнц Брайтцманн Фарғонада заргарлик академиясини ташкил этиш лойиҳаси ҳақида сўз юритиб, 200 киши иш билан таъминланиши, лойиҳанинг дастлабки босқичи 1,5 млн. еврони ташкил этиши, дуал таълим асосида ишчилар ўқиб, ишлаши мумкинлиги, имконияти чекланган шахслар учун алоҳида шароитлар яратилиши бўйича маълумотлар берди. Фарғонада намуна сифатида ижтимоий объектларда юрак-қон томир касалликларида қўлланиладиган дефибриллятор аппаратларини ўрнатиш таклифини билдирди.
“Teamdress Holding GmbH” компанияси менежери Биргер Хорндал вилоятимиздаги лойиҳаларини давом эттириб, маданият, туризм, оммавий ахборот воситалари, “яшил энергия” ҳамда дуал таълим бўйича ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширишни таъкидлади. Шу билан биргаликда Гамбург ҳамда Мюнхен билан биродарлашган шаҳарлар сифатида дўстлик алоқаларини кенгайтириш, Германияда Ўзбекистонни тарғиб этиш борасида фикр алмашилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров германиялик инвесторларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорлик учун тайёрлигини билдирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram